Ҳаж ва Умрага борувчилар учун янги қарор қабул қилинди

Жамият

image

Ҳаж ва Умрага бориш учун энди ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 24 январ куни қабул қилинган 27-сонли “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарорида сўз боради. 

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат билан республикада “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилган. Эндиликда зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланган. 

Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:

  • 2026 йил 1 февралдан бошлаб – Ҳаж тадбирига;
  • 2026 йил 1 майдан бошлаб – Умра тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.

Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Нусук” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилганди. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж Умра портал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг