Ҳайит куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилади
Бу қизиқ
−
22 Май 2020
6989Бугун, 22 май куни Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади. Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни +28...+31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни +33...+35 даражани ташкил этади.
23-24 май кунлари Марказий Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳаво ҳарорати +15...+18 даража, кундузи +35...+37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса +38...+40 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.
Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади.