Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Рамазон ҳайити мамлакатдаги ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, карантин қоидаларига мувофиқ равишда ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон ҳайит

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг