“Ҳаётим ўзим учун азиз”. Тиббиёт ходимлари ишдан бўшашни бошлади
Олам
−
16 Апрель 2020
65596Дунё бўйлаб шифокор, ҳамшира ва бошқа тиббиёт ходимларининг пандемия масъулияти ва хавфига бардош бериш қийинлиги ва вазифалар оғирлигидан шикоят қилган видеомурожаатлар сони кўпайиб бормоқда.
АҚШда яшовчи Мелисса Томас Скоттга уни коронавирус билан оғриган беморлар бўлимига ўтказишгани ҳақида айтишганида, у ўша куниёқ ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Аёл ўз хатти-ҳаракатини тўрт фарзанди борлиги ва беш йил олдин саратондан мўъжизавий равишда тирик қолганлиги ҳамда бу ҳақда унинг бошлиқлари хабардорлиги билан изоҳлади.
Мелисса COVID-19 билан касалланганларга чин юракдан қайғурса-да, бироқ ўз оиласи ва қийинчилик билан сақлаб қолган ҳаёти у учун азиз эканлигини эътироф этди.
Яна бир жабрдийда барча тиббиёт ходимлари қариндошлари ва яқинларидан изоляция қилингани, ўзгаларни ҳимоя қилиш учун ўз жонларини хатарга қўяётганини кўзида ёш билан гапириб берган.
Британиялик Ширли Ватттс шифокорлар иши ва ҳаётини оғирлаштирмаслик учун барча хавфсизлик чораларига риоя қилишни сўраган.
Афроамерикалик фельдшер аёл энг оғир руҳий босим жараёни ҳақида гапириб берган. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар ўнлаб одамларни охирги йўлга кузатмоқда ва бу ҳолатда улар марҳумнинг сўнгги умиди, дўсти бўлиб қолмоқда.
Эронлик бир эркак шифокор тана ҳарорати тушмаётгани, турли дори воситаларини қабул қилаётганига қарамай, аҳволи ўнгланмаётгани ҳақида видеоёзув қолдирди. Аммо орадан бир неча кун ўтиб, у COVID-19 дан вафот этди.
Аввалроқ, коронавирус пандемияси сабаб ер юзида деярли олти миллион ҳамшира етишмаётгани ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маърузаси ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси