Бутун дунёда ҳамширалар тақчиллиги кузатиляпти – ЖССТ
Олам
−
07 Апрель 2020
6312Коронавирус пандемияси сабаб ер юзида деярли олти миллион ҳамшира етишмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маърузасида келтирилган.
Айни вақтда бутун дунё соғлиқни сақлаш тизимида 28 миллион нафар ҳамшира ходимлар хизмат кўрсатмоқда. Бу рақамлар 2013 йилдан 2016 йигача бўлган давр оралиғида 4,7 миллион кишига ўзгарган. Шундай бўлсада, ҳамширалар тақчиллиги ҳамон сақланиб турибди.
“Бутун дунё соғлиқни сақлаш тизимида 5 миллион 900 минг нафар ҳамшира етишмаяпти”, дейилади ЖССТ маърузасида.
Маълумотларга кўра, бу ҳолат Африка, Жануби-Шарқий Осиё давлатларида яққол намоён бўлмоқда.
LiveБарчаси