Ҳаммаси Эронни мундиалда иштирок этишини кўрсатмоқда – ОФК бош котиби

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) бош котиби Виндсор Жон ташкилот Эрон футбол федерациясидан 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслик ҳақида расмий билдиришнома олмаганини маълум қилди. Бу ҳақда у “Reuters”га берган интервьюсида тўхталди.

“Бу жуда муҳим ва таъсирли вазият. Турли гап-сўзлар айтилмоқда. Бироқ якуний қарор жамоанинг ўйнаши ёки ўйнамаслиги миллий федерацияга боғлиқ. Ҳозирча федерация риторикаси жамоанинг Жаҳон чемпионатида иштирок этишини кўрсатмоқда”,  дейди Виндсор Жон.

Унинг қўшимча қилишича, ОФК Эрон терма жамоасининг турнирда қатнашишини истайди.

“Умид қиламизки, улар мавжуд муаммоларни ҳал қилиб, мусобақада иштирок этади”,  дея қўшимча қилди Жон.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Эрон терма жамоаси “Г” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Бельгия, Миср ва Янги Зеландия билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 март куни Эрон Спорт вазири Аҳмад Донямали мамлакат терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкинлигини билдирган эди. Бироқ кейинчалик Эрон футбол федерацияси расмий баёнот билан чиқиб, ҳеч ким жамоани турнирдан четлатишга ҳақли эмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон ОФК Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг