ҲАМАСга янги етакчи тайинланди – ОАВ

Олам

image

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ташқи идораси раҳбари Холид Машъал ташкилотнинг янги раҳбари бўлди. Бу ҳақда Ливаннинг давлат телевиденияси хабар берди.

Хабар қилинишича, Холид Машъал ҳаракатнинг вақтинча раҳбари лавозимини эгаллаган ҳамда эндиликда гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда иштирок этаётган асосий томонлар билан кечадиган барча алоқалар учун жавобгардир. Лекин ҲАМАС расмийлари унинг лавозимга тайинлангани ҳақида ҳалигача расмий баёнот бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҲАМАС етакчиси Яхё Синварни ўлдирган бўлиши мумкинлигини эълон қилганди. Исроилнинг юқори мартабали мулозимларининг “Ynet”га айтишича, айнан Синвар ўлдирилгани эҳтимоли "жуда юқори" ва воқеа жойида бунинг "белгилари" бор. “Kan” радиостанцияси манбалари ҳам Синварнинг ўлдирилиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида гапирди. Шунингдек, улар Исроилда Синварнинг ДНКси борлигини, чунки у Исроил қамоқхонасида бўлгани учун унинг шахсини аниқлаш муаммо бўлмаслигини таъкидлади.

ДНК намуналарини ўрганиш эса Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг Ғазо секторида ўлдирилгани фактини тасдиқлади. Синварнинг шахсини аниқлаш унинг ўтмишда Исроил қамоқхоналарида бўлганлиги туфайли осонлашган. Исроил Ташқи ишлар вазири Исроил Кац ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар исроиллик аскарлар томонидан ўлдирилганини тасдиқлади.

Унинг ўлимини Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мамлакат Ташқи ишлар вазири Исроил Кац ҳам тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин ҲАМАС Холид Машъал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made