Исроил ТИВ Синвар ўлдирилганини тасдиқлади

Олам

image

Исроил Ташқи ишлар вазири Исроил Кац ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар исроиллик аскарлар томонидан ўлдирилганини тасдиқлади. Исроил ТИВ раҳбарининг баёнотларидан N12 телеканали иқтибос келтирди.

"2023 йил 7 октябрдаги қирғин учун масъул бўлган Синвар Исроил армияси аскарлари томонидан ўлдирилган", деди Кац.

ЦАХАЛнинг маълум қилишича, ҲАМАС етакчиси кеча,16 октябрь куни ўтказилган операция давомида ўлдирилган.

“ЦАХАЛ ва Исроил Бош хавфсизлик хизмати 2024 йил 16 октябрда Жанубий ҳарбий округи аскарлари Ғазо сектори жанубида ўтказган операция чоғида бир йиллик таъқибдан сўнг Яҳё Синварни ўлдирганини тасдиқлайди”, дейилади баёнотда.

ҲАМАС ҳаракати ўз етакчиларидан бирининг ўлдирилгани ҳақидаги хабарларга ҳали расман изоҳ бермади.

"Бу мавзу бўйича ҳеч қандай расмий баёнот эълон қилинмаган. Барча изоҳлар ҲАМАСнинг саҳифаларида жойлаштирилади", дейилади ҳаракат баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил армияси матбуот хизмати Ғазо секторида ҲАМАСнинг уч нафар аъзоси йўқ қилингани, улардан бири ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Исроилнинг “Kan” давлат телерадиокомпаниясига кўра, ДНК намуналарини ўрганиш Синварнинг ўлимини тасдиқлайди. 

Ўз навбатида, “Al Arabiya” телеканалининг маълум қилишича, ҲАМАС раҳбарияти ўз етакчисининг ўлдирилиши ҳақида 16 октябрь куни маълумот олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС ЦАХАЛ Яҳё Синвар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made