ҲАМАС етакчилари Туркияда махфий йиғилиш ўтказди – ОАВ 

Олам

image

ҲАМАС раҳбарияти Туркияда яширин йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Исроилнинг "Кан" давлат телерадиокомпанияси хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, йиғилиш иштирокчилари орасида ҲАМАСнинг хориждаги ваколатхонаси раҳбари Холид Машал, ҳаракатнинг Сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурий ва ташкилот раҳбариятининг бошқа вакиллари бўлган.

Манбанинг айтишича, учрашувдан мақсад Ғазо секторида ҳам, Ливан-Исроил чегарасида ҳам ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш бўйича позицияларни мувофиқлаштириш бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни қайта бошлаш истиқболлари ҳам муҳокама қилингани тахмин қилинмоқда.

"Кан" хавфсизлик нуқтайи назаридан Туркия йиғилишга мезбонлик қилиш учун танланганини билдирган. 

“ҲАМАС раҳбарияти барча масалаларни видеоалоқа ва телефонлардан фойдаланмасдан шахсан муҳокама қилишга ва учинчи давлатда Исроил разведка хизматлари кириш имконига эга бўлмаган хавфсиз, ёпиқ хонада учрашув ўтказишга қарор қилди”, дея қайд этади телерадиокомпания.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил мудофаа кучлари ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Яҳё Синварнинг қаерда экани ҳақидаги маълумот учун 400 минг доллар мукофот пули таклиф қилаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг