ҲАМАС етакчилари Эрдўған билан учрашиш учун Туркияга келди
Олам
−
09 Ноябрь 2023
8809Исмоил Ҳания бошчилигидаги Ҳамас етакчилари Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиш учун Туркияга келди. Бу ҳақда "Orda.kz" хабар берди.
Манбаларнинг айтишича, бу ҲАМАС сиёсий бюроси Раиси Исмоил Ҳаниянинг Эрондан кейинги сафари.
Сўнгги бир неча кун ичида Ҳания Теҳронда бир қатор юқори мартабали эронликлар, жумладан, давлат раҳбари, шунингдек, хавфсизлик ва сиёсий соҳадаги қатор юқори мартабали арбоблар билан учрашганди.
Қайд этилишича, Эрдўған икки ҳафта аввал ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари билан Ғазо секторидаги сўнгги ўзгаришларни телефон орқали муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Молия вазирлиги ҲАМАС етакчиларига қарши янги жазо қўлламоқчи эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь