ҲАМАС Туркияга кўчди – ОАВ
Олам
−
19:12
4447ҲАМАС ҳаракатининг юқори мартабали аъзолари Доҳа Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачиликдан воз кечгандан сўнг Қатардан Туркияга кўчиб ўтди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Ноябрь ойи бошида Қатар Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачиликни тўхтатганди. Қатар ТИВ раҳбари Мажид бин Муҳаммад Ал-Ансорий агар иккала томон ҳам Ғазода ўт очишни тўхтатиш масаласини ҳал қилишда катта жиддийлик кўрсатса, Доҳа яна воситачилик қилишга тайёрлигини айтганди.
“ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзолари ўтган ҳафта Қатардан Туркияга кўчиб ўтди, чунки Доҳа Ғазодаги урушни тугатиш бўйича музокараларда воситачиликдан воз кечишларини айтди”, дейилади хабарда.
Аноним қолиш шарти билан гапирган араб дипломатининг “The Times of Israel”га маълум қилишича, ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти Қатар Исроил билан музокараларда расмий равишда воситачи бўлган пайтда ҳам Туркияда кўп вақт ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қатар ҳукумати Исроилдан амирлик ҳудудида ҲАМАС етакчиларига ҳужум қилмаслик мажбуриятини олишни сўраганди. Қайд этилишича, Қатар томонидан билдирилган бу талаб амирликнинг ҲАМАС ва Исроил ўртасида воситачилик қилишни тўхтатиш ва гуруҳ раҳбариятини мамлакатдан чиқариб юбориш қарорига боғлиқ бўлиши мумкин.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси