ҲАМАС Россияга Ғазодаги можарони ҳал қилишда асосий ролни таклиф қилди
Олам
−
02 Март
12682ҲАМАС ҳаракати Россиянинг Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишда катта роль ўйнашини кутмоқда. Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Муса Абу Марзук РИА Новости’га маълум қилди.
Унинг айтишича, Ғазо секторида сулҳ бўйича келишувга эришилмагани туфайли, ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукуматига ишончини йўқотмоқда.
"Ҳозирча бу масала бўйича келишув йўқ. Биз Россия АҚШ ва Исроилга қарши мувозанатда асосий ўйинчи бўлишини истаймиз”, дейди Марзук.
ҲАМАС ҳаракати АҚШ таклифини рад этган. Марзукнинг тушунтиришича, америкаликлар шунчаки маҳбусларни озод қилишни ва урушни давом эттиришни хоҳлаган. Шунинг учун ҳам ҲАМАС буни рад этган.
“Биз ўт очишни тўхтатишни, инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишини, жанубга кўчирилган одамларнинг шимолдаги уйларига қайтишини ва Ғазо секторини қайта қуришни хоҳлаймиз”, дейди ҲАМАС вакили.
Эслатиб ўтамиз, 1-2 март кунлари турли Фаластин ҳаракатлари вакиллари ички бўлинишни бартараф этиш учун маслаҳатлашувлар ўтказиш мақсадида Москвада йиғилганди. Йиғилишдан сўнг ҲАМАС ҳаракати делегацияси Россия Президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича махсус вакили, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов билан учрашди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси