“Ҳали кўрасизлар, “шохим бор”, деб юрганларнинг уйи ҳам бузилади” – Эркинжон Турдимов
Жамият
−
03 Июль 2019
18985Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг вилоят мутасаддилари билан ўтказди. Йиғилишда ҳоким ноқонуний ер ажратилгани ва коррупция кўпайиб кетганлигин танқид қилди. ШУнингдек, ноқонуний қурилган кўп қаватли уйлар бузилишини айтиб ўтди.
“Шаҳарда ҳамма ёқ “ўйин”. Коррупция! Қурилишга рухсат бериш учун имзоланган қарорларнинг асли йўқотиб юборилган. 85 та қарорнинг асли йўқ. “Қани қарор?” десак, “Йўқ қарор. Бу қарор бўлмаган бўлиши ҳам мумкин”, деган жавобни эшитамиз.
Кеча одамларнинг қўлида мавжуд қарорларни йиғдириб чиқдик – қарор нусхаларини участка нозирлари одамларнинг қўлидан йиғиб келишди – ўша йўқ рўйхатдаги 50 та қарор аниқланди. Барча қарорларда кўп қаватли “дом” қуришга рухсат берилган.
Буёқда ҳамма қарорларни олиб, “текшириб чиқинглар қани”, десам “85 та қарор йўқ”, деб келишди.
Сайёр қабулда фуқаролар “бизнинг яшаб турган уйимизни бузиб, кўп қаватли уй қурмоқчи бўлишяпти”, деб келишмоқда. “Бор, ўрганиб кел”, десак, қурувчининг қўлида қарор бор. Текширсак, бояги — аслида йўқ қарорлар рўйхати ичида турибди бу ҳам. Ички ишлар ходимлари бизга қарорларни йиғиб берди. Йўқотилган қарорларнинг 50 таси топилди.
Нима, бу қарорлар ўзидан-ўзи берилганми? Нега асли йўқотиб юборилган, агар тўғри қарор бўлса?
Тойлоқ ҳам худди шунақа бўлган. Самарқанд тумани ҳам. Яширадиган нарса қолгани йўқ ўзи. “Ўтириб ер сотамиз”.
Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида бирорта янги уй қуриш мумкин эмас. Давлат раҳбарининг бу борада топшириғи бор. Уй-жой қуриш учун қарор чиқариш мумкин эмас. Шу ерга ҳам қарорлар чиқарилган. 2018 йилнинг июль ой ўрталарида Бош вазирнинг бу борадаги баённомаси тасдиқланган. Ўша баённомадан кейин ҳам қарорлар имзоланган. 2018 йил декабрда, 2019 йил февралда чиққан қарорлар бор.
Лойиҳа бўйича шаҳар марказида меҳмонхона қуриш мумкин, лекин кўп қаватли уй қуриш мумкин эмас. Қурганларнинг иморати ҳам бузилади. Ҳали кўрасизлар, “шохим бор”, деб юрганларники ҳам бузилади”, деган Самарқанд вилоят ҳокими.