Ҳакамни “учиб келиб” тепган “Нефтчи” футболчиси озодликка чиқарилди
Спорт
−
20 Февраль 2021
9608Аввалроқ, Фарғонада футбол ўйинидан кейин жанжал юз бергани, футболчи ва мухлислар ҳакамни калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Фарғона вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан тартибсизлик келтириб чиқарганлар ушланганини маълум қилганди.
“Нефтчи” клуби Матбуот хизматининг хабар беришича, клуб футболчилари Жамшид Тўрақулов ва Достонбек Тошматовлар озодликка чиқарилган. Улар 1 декабрдан буён ҳибсда эди.
Аввалроқ Фарғона вилояти ИИБ мазкур жанжал юзасидан қўшимча маълумот берганди.
Қайд этилишича, жанжал юз берган куннинг ўзида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “в” банди (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилганди.
Мазкур жиноят иши доирасида 6 нафар шахслар юқоридаги модда билан иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланганди.
Кейинчалик, “Нефтчи” – “Турон” ўйинидаги жанжал бўйича айбдорларга жазо ҳам тайинланди.
LiveБарчаси