Фарғонада ўтган ўйинда футболчи ва мухлислар ҳакамни дўппослади
Жамият
−
01 Декабрь 2020
13856Бугун, 1 декабрь куни Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйинида Фарғона вилоятининг икки жамоаси - Яйпаннинг “Турон” ва Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари ўртасида ўтган ўйин охирида мухлислар майдонга чиқиб кетиб, оммавий тартибсизлик рўй берди.
Про-лига ғолиблиги ва Суперлигага чиқиш йўлланмасини тақдим этувчи ўйинда “Турон” жамоаси ғалаба қозонди. Клуб шу билан ўз тарихида биринчи марта чемпионатнинг юқори лигасига йўлланма олди. “Нефтчи” футболчилари эса мағлубиятни қабул қила олмади.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеоларда фарғоналик футболчилардан бири ўйин бош ҳаками Шавкат Насибуллаевга сакраб зарба бергани акс этган. Бундан ташқари, клуб ходимлари ва майдонга чиқиб келган мухлислар ҳам ҳакамларга ташланган. Маълумотларга кўра, қанот ҳакамларидан бирининг боши ёрилган.
LiveБарчаси