Ҳақиқий қаҳрамонлик – Президент чўлни ўзлаштирган деҳқон ҳақида
Жамият
−
13:58 3050 1 дақиқа
Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг чўлларни ўзлаштириб, деҳқончиликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақиқий қаҳрамонлик. Бу ҳақда бугун, 26 август куни Пезидент Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Кўксарой қароргоҳида ўтказилаётган давлат мукофотларини топшириш маросимида сўз очди.
Қайд этилишича, Бекобод металлургия комбинатида узоқ йиллардан буён пўлат эритувчи вазифасида ишлаётган Ғуломжон Туроновнинг “Хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан тақдирлангани бутун металлурглар меҳнатининг эътирофи.
Пахтачилик ва ғаллачиликда юксак натижага эришиб, ўз мактабини яратган наманганлик Илҳом Зиёвуддинов, ипак қуртини баҳор, ёз ва куз мавсумида парваришлаб, юқори ҳосил олаётган бухоролик пиллакор Жамила Худойбердиева, чорвачиликда илғор технология ва замонавий ёндашувларни жорий қилаётган қорақалпоғистонлик Эсенбай Айтимуратов ҳамда сув йўқотишларини камайтиришга ҳисса қўшаётган самарқандлик ирригатор Асланқул Каримқуловнинг хизматлари ҳам муносиб баҳоланган.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безатган уста-наққош Сатторхўжа Тўхтахўжаевга “Хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони берилган.
Live
Барчаси