Ҳафта охирига қадар Тошкентдан Бухорога бўлган рейслар бекор қилинди
Жамият
−
16 Январь 2023
5126Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишидаги 5 та рейс бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хабар берди.
Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишидаги “Афросиёб” электропоездлари қатновлари 2023 йилнинг 16,17,18,19,20 январь кунлари 5 та рейс бекор қилинади. Бунга поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш сабаб қилиб кўрсатилган.
Харид қилинган чипталар 100 фоиз қийматда қайтарилади.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти йўловчилардан мазкур вазиятни тўғри баҳолаб, тушунишларини ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишидаги “Афросиёб” поездларининг 13, 14, 15 январь кунги 3 та рейси бекор қилинганди.