“Афросиёб”нинг “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги учта рейси бекор қилинди
Жамият
−
13 Январь 2023
5275“Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” поездларининг 13, 14, 15 январь кунги 3 та рейси бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маълум қилди.
Қайд этилишича, бунга сабаб қилиб ноқулай об-ҳаво шароити кўрсатилган.
Йўловчилар ўз манзилларига етиб олиш мақсадида қуйидаги муқобил йўловчи поездлардан фойдаланиши мумкин:
- 12-сонли “Тошкент – Бухоро” “Шарқ”;
- 56-сонли “Тошкент – Бухоро – Хива”;
- 58-сонли “Тошкент – Бухоро – Шовот”;
- 72-сонли “Тошкент – Бухоро – Олот”;
- 125-сонли “Андижон – Тошкент – Бухоро – Хива”;
Маълум қилинишича, харид қилинган чипталар 100 фоиз қийматда қайтарилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 январь куни “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездида носозлик юзага келиб, поезд “Малик” бекатида тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.