“Афросиёб”нинг “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги учта рейси бекор қилинди

Жамият

image

“Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” поездларининг 13, 14, 15 январь кунги 3 та рейси бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маълум қилди.

Қайд этилишича, бунга сабаб қилиб ноқулай об-ҳаво шароити кўрсатилган.

Йўловчилар  ўз  манзилларига  етиб олиш мақсадида қуйидаги муқобил йўловчи поездлардан фойдаланиши мумкин:

  • 12-сонли “Тошкент – Бухоро” “Шарқ”;
  • 56-сонли “Тошкент – Бухоро – Хива”;
  • 58-сонли “Тошкент – Бухоро – Шовот”;
  • 72-сонли “Тошкент – Бухоро – Олот”;
  • 125-сонли “Андижон – Тошкент – Бухоро – Хива”;

Маълум қилинишича, харид қилинган чипталар 100 фоиз қийматда қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 январь куни “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездида носозлик юзага келиб, поезд “Малик” бекатида тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афросиёб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг