Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image
Аномал иссиқ, тухумдек дўл, қурғоқчилик ва қор: дунё баҳорни қандай ўтказмоқда? north_east

Аномал иссиқ, тухумдек дўл, қурғоқчилик ва қор: дунё баҳорни қандай ўтказмоқда?

Ўзгидромет 26-28 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 26 майда 15-20 даража, 27-28 майда 13-18 даража, кундузи 26 ва 28 майда 27-32 даража, 27 майда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 26 майда 17-22 даража, 27-28 майда 15-20 даража, кундузи 26 ва 28 майда 27-32 даража, 27 майда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 26 майда 30-35 даража, 27 майда 25-30 даража, 28 майда 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-27 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 26 ва 28 майда 30-35 даража, 27 майда 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 26-27 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 26 майда 27-32 даража, 27-28 майда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 26 ва 28 майда 15-20 даража, 26-27 майда 12-17 даража иссиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23-27 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, хусусан 8 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзгидромет ҳаво ҳарорати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг