Ички ишлардан ўлиги чиққан Ҳафизуллоҳ воқеаси бўйича жиноий иш қўзғатилди
Жамият
−
10 Июнь 2023
25361Тошкент шаҳрида тергов қилинаётган пайтида ИИБ биносининг 4 қаватидан ташлаб вафот этган 21 ёшли Ҳафизуллоҳ Турғунбоев иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Билдирилишича, йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 208-моддаси (ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб келинган 21 ёшли Ҳафизуллоҳ Турғунбоев шу йилнинг 22 май куни вафот этганди. Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга ишонадиган бўлсак, йигит терговдан қочиш мақсадида бинонинг 4-қаватида жойлашган ҳожатхона деразасидан пастга сакраб, вафот этган. Ҳолат бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинганди.
Кейинчалик марҳумнинг ўлими бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси воқеа тафсилотлари видеосини эълон қилди. Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган Ҳафизуллоҳнинг давлат адвокати билан қисқа муддатли суҳбати кадрларда акс этган. Бироқ воқеанинг қолган қисмида, унинг тергов қилиниш жараёни, ҳожатхонага киришни сўраган ва бино ичида ҳаракатлангани тасвирлари кўрсатилмаган.
LiveБарчаси