Ҳабибнинг жамоаси АҚШни босиб олиши мумкин – UFC директори
Спорт
−
30 Ноябрь 2023
9258Россиялик аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг жамоаси Доғистондан келиб, АҚШни босиб олиши мумкин. Бу ҳақда UFC бош директори Дана Уайт “Full Send Podcast” YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
”Ҳабиб жамоаси Доғистондан келиб, АҚШни бутунлай эгаллаши мумкин. Чунки бизнинг авлод қўрқоқ аҳмоқлардан ташкил топган. Уларнинг барчаси аёллар каби. Бошқа мамлакатлар ёшлари билан солиштирсангиз, катта фарқни кўрасиз. Россиялик йигитларга қаранг... Улар бутунлай бошқача туғилган, бошқача тарбиялангандек... Уларнинг менталитети бутунлай бошқача. Эркакларимиз кундан-кунга нозиклашиб бормоқда”, дейди Уайт.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг профессионал рекорди 29-0. 2018 йилнинг апрель ойида Нурмуҳаммедов енгил вазнда UFC чемпионлик камарини қўлга киритган биринчи доғистонлик жангчи бўлди. 2020 йил октябрь ойида камарни учинчи муваффақиятли ҳимоясидан сўнг россиялик спортчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Ҳозирда енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камари яна бир доғистонлик жангчи Ислом Махачевга тегишли. Махачев икки марта австралиялик Александр Волкановскига қарши муваффақиятли ҳимоя жангини ўтказди.
Айни пайтда UFC рейтингида Махачевдан ташқари яна 10 нафар россиялик жангчи бор, улардан тўрт нафари Доғистон вакили. Улар орасида Ҳабибнинг амакиваччаси Саид Нурмуҳаммедов ҳам бор.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь