Ҳабиб севимли жангчилари кимлигини маълум қилди
Спорт
−
05 Ноябрь 2022 12980 1 дақиқа
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов ММА тарихидаги ўзининг севимли жангчилари номини айтди.
“Болалигимда 2-3 нафар жангчининг чиқишларини кузатиб борардим. Мен 16 ёшда бўлганимда, улар жуда юқори формада эди. Фёдор Емельяненко, Маурисиу Руа ва Жорж Сен-Пьер ўз фаолиятларида чўққига чиққан пайтлар эди. Улар билан биринчи марта шахсан учрашганимда, жуда ҳаяжонлангандим ”, дейди Ҳабиб.
Ҳабиб Нурмуҳаммедов 2020 йил октябрь ойида америкалик Жастин Гетжи устидан ғалаба қозониб, профессионал фаолиятини якунлаган эди.
Умумий ҳисобда Нурмуҳаммедов UFC'да 29 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль