Ҳабиб Нурмуҳамедов 2021 йилда Тошкентда мусобақа ўтказади
Спорт
−
21 Декабрь 2020
5785Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони ва EFC промоушени раҳбари Ҳабиб Нурмуҳамедов келаси йилги режалари билан ўртоқлашди.
“Бу йилги Eagle FC 31 мусобақасида жуда қизиқарли ва шиддатли жанглар ташкил этилди. Оғир вазн тоифасидаги Ризван Куниев ва Владимир Дайнеконинг жанги мусобақани безади. Ризванни унвонни муваффақиятни ҳимоя қилгани билан табриклайман ва Владимирга соғлик ҳамда тезроқ соғайишини тилайман.
Келаси йил мусобақаларга бой бўлади, шу сабабдан бизнинг лига фаолиятини диққат билан кузатинг”, деган Нурмуҳамедов.
Унинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки ярим йиллигида Тошкент, Абу-Даби, Москва, Нур-Султон шаҳарларида турнирлар ташкил этиш белгиланган.
Маълумот ўрнида, Нурмуҳамедов жорий йилнинг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2-раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрь куни Ҳабиб Нурмуҳамедов Тошкентга келган эди.
LiveБарчаси