Ҳабиб Қозоғистонга боради
Спорт
−
16 Август 2023
3325Россиялик собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов Қозоғистонга сафар қилади. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
Нурмуҳаммедов 19-20 август кунлари бўлиб ўтадиган спортнинг Грэпплинг тури бўйича халқаро турнир учун Олмаотага боради. Ҳабиб мусобақа фахрий меҳмонлари сафида баҳсларни томоша қилади.
Манбага кўра,чемпионатда Қозоғистон, АҚШ, Хитой, Япония, Россия, Австралия, Туркия, Бразилия ва Жанубий Африка спортчиларидан иборат энг кучли тўртта жамоа ярим финалга чиқиш учун кураш олиб боради.
Турнир Балуан Шолак номидаги Олмаотадаги спорт саройида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмуҳаммедов Доғистондаги портлашда ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирганди.
14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъадаги автосервис биносида кучли портлаш содир бўлганди. Дастлаб автосервис биноси ёниб кетган, кейин олов ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган ва кучли портлаш юз берган. Портлашдан деярли 4 соат ўтиб ёнғин ўчирилган.
LiveБарчаси