Ҳусийлар Қизил денгизда яна бир кемага ҳужум қилди

Олам

image

Норвегиянинг “Strinda” савдо кемаси Қизил денгизда Ямандаги ҳусийларнинг ҳужумига учради. Бу ҳақда хусусий разведка компанияларига таяниб, “Associated Press” хабар берди

Маълумотларга кўра, “Strinda” кемасида нефть ва кимёвий моддалар ташилган ва у Сувайш канали томон йўл олган.

ABC телевидениеси Америка расмийларидаги манбага таяниб, кема Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан учирилган қанотли ракета билан урилгани ҳақида хабар берган. Зарба оқибатида “Strinda”да ёнғин чиққан, бироқ қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. 

Американинг USS Mason эсминеци авария сигналини олган ва Норвегия танкерига яқинлашган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Яман ҳусийлари Қизил денгизда Исроил юк кемасини қўлга олиб, Яман қирғоқларига тортиб олиб кетган. Исроил мудофаа кучлари мусодарани "глобал миқёсдаги ҳодиса" деб атаган. Кейинчалик Яман қирғоқларида Исроилнинг Zodiac Maritime компаниясига тегишли бўлган “Central Park” танкери қўлга олинганди. АҚШнинг USS Mason эсминеци номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраган "Central Park" кемасининг фавқулодда чақирувига жавоб қайтарган. Шундан сўнг Ямандан USS Mason эсминеци томон икки баллистик ракета учирилди.  Декабрь ойида ҳусийлар Исроилнинг Unity Explorer ва Number Nine номли иккита кемасига ҳужум қилган. Илгари ҳусийлар фақат Исроил билан боғлиқ кемаларга таҳдидларни эълон қилган. Бироқ, ҳозирча “Strinda”нинг  Исроилга алоқаси ҳақида маълумотлар тарқалмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Норвегия Яман ҳусийлар Қизил денгиз Strinda

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг