Ҳиндистонда йўловчи ва юк поезди тўқнашди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
05 Ноябрь 3199 1 дақиқа
Кеча, 4 ноябрь куни Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Чхаттисгарх штатида йўловчи ва юк поездлари тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.
Маълум қилинишича, йўловчи поезд ҳаракатсиз турган юк поездига урилган. Тўқнашув оқибатида йўловчи поезднинг олдинги вагони жиддий шикастланган ва ҳатто иккинчи поезднинг устига чиқиб қолган.
Ҳодиса жойига тез ёрдам машиналари ва тиббий бригадалари етиб борган. Шифокорлар оғир жароҳат олганларга тўғридан тўғри поездда ёрдам кўрсатган, чунки вайроналар сабаб уларни зудлик билан эвакуация қилиш имкони бўлмаган. Кейинроқ жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Қутқарилганлар орасида чақалоқ ҳам бор.
Тўқнашув оқибатида электр тармоғи ва сигнал тизими зарар кўрган, бу эса поездлар ҳаракатида узилишларга сабаб бўлган. Маҳаллий темирйўл маъмурияти 11 кишининг ўлимини, жумладан, йўловчи поезд машинистининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, машинист фавқулодда тормоз босишга улгурмаган. Бошқа сабаблар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Словакия шарқида тезюрар поездлар тўқнашганди. Ҳодиса оқибатида 20 киши жароҳатланган. Ҳалокат Рожнява тумани, Яблонов-над-Турньоу қишлоғи яқинида, Кошицедан тахминан 55 км ғарбда содир бўлган.
Live
Барчаси