Словакияда тезюрар поездлар тўқнашиб кетди (видео)

Олам

image

Бугун, 13 октябрь куни Словакия шарқида тезюрар поездлар тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 20 киши жароҳатланган, икки нафар йўловчининг аҳволи оғир. Бу ҳақда Фавқулодда хизматга таяниб, “Tasr” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳалокат Рожнява тумани, Яблонов-над-Турньоу қишлоғи яқинида, Кошицедан тахминан 55 км ғарбда содир бўлган. Полиция ижтимоий тармоқларда эълон қилган кадрларда даҳшатли манзаралар акс этган. Хусусан, поездлар рельсдан чиқиб кетганини, тиббий ходимлар йўловчиларга ёрдам бераётганини кўриш мумкин. TV Markiza канали маълумотига кўра, Зволен ва Косица ўртасида ҳаракат қилган иккита поездда тахминан 80-100 йўловчи бўлган.

Мамлакат Ички ишлар вазири Матуш Шутай-Эштокга кўра, икки йўловчи оғир аҳволда, яна уч киши вайроналар остида қолган. 

“Дастлабки маълумотларга кўра, бу транспорт ҳодисаси инсон хатоси туфайли юз берган бўлиши мумкин”, дейди у. 

Вазир, шунингдек, локомотивчилардан бири бошқасига йўл бермаган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Транспорт вазири Йозеф Раж воқеа жойига етиб борган. Бош вазир Роберт Фицо эса хулосалар чиқарилишидан олдин тўлиқ тергов ўтказишни талаб қилган.

Словакия қутқарув хизмати ҳодиса жойига бир неча вертолёт, ёнғин-хизматлари жамоалари ва тез тиббий ёрдам бригадаларини юборган. Косица ва Рожнява шифохоналари жароҳатланганларга ёрдам бериш учун шай ҳолатга келтирилган. Тўқнашув туннелга киришдан олдин содир бўлган, бу эса фавқулодда ёрдам бригадаларининг воқеа жойига етиб боришини қийинлаштирган.

Словакия темирйўл транспорти поездларнинг иккита темирйўл туташган жойда тўқнашганини тасдиқлаган ва бекор қилинган рейсларнинг ўрнига автобуслар йўналтирилганини маълум қилган.

“Ҳозирги вазиятда устувор вазифа йўловчилар ва ходимларимизни қутқариш ҳамда эвакуация қилиш”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада поезд автобусни иккига бўлиб ташлаганди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, яна 40 киши жароҳат олган эди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Словакия Рожнява Яблонов-над-Турньоу Матуш Шутай-Эшток

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг