Ҳиндистонда беморнинг қорнидан 29 та қошиқ, 19 та тиш чўткаси топилди

Олам

image

Ҳиндистонда шифокорлар 40 ёшли эркакнинг қорнидан ўнлаб бегона жисмларни олиб ташлади. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.

ОАВ маълумотларига кўра, тахминан бир ой аввал бемор Уттар-Прадеш штатидаги наркомания даволаш марказларидан бирига ётқизилган. Орадан бироз вақт ўтгач, у қорнидаги кучли оғриқлар ҳақида шикоят қила бошлаган. Шундан сўнг уни давлат шифохонасига олиб боришган ва текширув ўтказилган. Текширув натижасида унинг ошқозонида ўнлаб бегона жисмлар тўплангани аниқланган.

Нашрга кўра, бутун шифокорлар жамоаси бундай нарсаларни кўриб ҳайратда қолган. Эркакнинг ошқозонидан 29 дона металл қошиқ, 19 дона тиш чўткаси ва 2 дона ручка чиқариб олинган.

Беморнинг айтишича, даволаш марказида у билан ёмон муомала қилишган, ўзини ожиз ва ғазабланган ҳис қилган. Кучли ташвиш сабабли у қўлига тушган нарсаларни юта бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда шифокорлар ноёб касалликка чалинган чақалоқда муваффақиятли операция ўтказиб, унинг танасидан иккита ривожланмаган эмбрионни олиб ташлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Уттар-Прадеш қошиқ тииш чўткаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг