Зойир Мирзаев коронавирусдан соғайди

Жамият 3281
image

Коронавирусга чалинган Қашқадарё вилояти ҳокими соғлигини тиклаб, Тошкентдан Қарши шаҳрига қайтиб келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зойир Мирзаевнинг таъкидлашича, аҳволи анча яхши ва бугун, 9 май тадбирларида иштирок этади.

Шунингдек, у шаҳар ва маҳаллаларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 апрель куни Зойир Мирзаевнинг коронавирусга чалингани маълум қилинганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 3.1
t
×