Zoom'да бизни бошқалар кузатиши мумкин – Индонезия Мудофаа вазирлиги

Олам

image

Индонезия Мудофаа вазирлиги расмий равишда Zoom онлайн конференция платформасидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда бугун, 24 апрель куни вице-адмирал идораси бош котиби Агус Сетижи маълум қилди.

“Вазирликнинг барча тузилмалари ва бўлинмалари ушбу хизмат орқали конференцияларни тўхтатиши керак. Zoom орқали учрашувлар пайтида учинчи томон музокаралар мазмунини кузатишиши мумкин“, дейди Агус Сетижи.

“The Washington Post” нашрининг хабар беришича, хизмат орқали амалга оширилган бир неча минг видео қўнғироқлар интернетга сизиб чиққан. Улар орасида турли компанияларнинг ишчи конференциялари, бошланғич мактаблардаги синфлар, шунингдек хизматдан фойдаланувчиларнинг шахсий суҳбатлари бўлган.

“Асосий тузилмаларга Интернет-конференцияларни ўтказиш учун алтернатив хизматларни топиш ва тақдим этиш вазифаси юкланган“, дейди бош котиб Сетижи.

Маълумот учун, “Zoom Video Communications“ бош офиси Калифорниянинг Сан-Хосе шаҳрида жойлашган. Компания 2011 йилда хитойлик бизнесмен Эрик Юан томонидан ташкил этилган. 2020 йил март ойида хизматнинг кунлик аудиторияси 200 миллион кишига етди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия Zoom

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг