Златан Ибрагимович машҳур фильмда суратга тушди
Спорт
−
26 Сентябрь 2022
7636Италиянинг “Милан” клуби футболчиси Златан Ибрагимович “Астерикс ва Обеликс”нинг саргузаштлари ҳақидаги фильмнинг янги қисмини суратга олишда иштирок этди. 2023 йилнинг февраль ойида экранларга чиқадиган фильм “Астерикс ва Обеликс: Ўрта қироллик” деб номланган. Бу ҳақда швециялик футболчи Тwitter'даги саҳифасида хабар берган.
40 ёшли Ибрагимович фильмда легионер Онеофус ролини ўйнаган. “Астерикс ва Обеликс” ҳақидаги янги фильмда Хитой императорининг ёлғиз қизи ҳақида ҳикоя қилинади. Малика ёвуз шаҳзодадан яшириниб, Галлиядан паноҳ топади. У Галлияда Астерикс ва Обеликсдан ёрдам сўрайди. Фильмнинг суратга олиш ишлари 2021 йилнинг апрель ойида бошланган.
Қайд этиш керакки, Ибрагимович “Астерикс ва Обеликс”нинг саргузаштлари ҳақидаги фильмда рол ижро қилган биринчи таниқли спортчи эмас. Бундан олдин ушбу кинода Михаэль Шумахер, Амели Моресмо, Тони Паркер ва Зинедин Зидан каби машҳур юлдузлар ҳам кўриниш берган.
Маълумот учун, май ойи охирида “Милан”нинг 40 ёшли ҳужумчиси тиззасидан жарроҳлик амалиёти ўтказган эди. Шу сабабли Златан Ибрагимович яна камида 3-4 ойни майдондан ташқарида ўтказиб юборади.