Златан Ибрагимович фаолиятидаги 500-голини урди 

Спорт 1812
image

"Милан"нинг швед ҳужумчиси Златан Ибрагимович клублардаги фаолияти давомида 500 ва 501-голларини урди. 

У Италия А сериясида "Кротоне"га қарши ўйинда дубль қайд этди. 

Ўйин Милан клубининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ушбу учрашувда Ибрагимович урган иккита голдан ташқари сербиялик Анте Ребич яна иккита гол урди. 

Италия чемпионатининг жорий мавсумида "Милан" 21 та учрашувда 49 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. 

39 ёшли Ибрагимовичнинг ҳисобида 11 та учрашувда урилган 14 та гол бор. 

Фаолияти давомида Златан Швециянинг "Мальмо" клубида 18 та гол, Нидерландиянинг "Аякс" клубида 48 та гол, Италиянинг "Ювентус"ида 26 та ва "Интер"ида 66 та гол, Испаниянинг "Барселона" клубида 22 та гол, Франциянинг "Пари Сен-Жермен"ида 156 та, Англиянинг "Манчестер Юнайтед"ида 29 та ва Американинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида 53 та гол урган. Шунингдек, у Швеция терма жамоаси сафида ҳам 47 бор гол урган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3
Теглар
t
×