Зилзила қурбонлари сони 2 921 нафарга етди

Олам

image

Туркия жануби-шарқида рўй берган зилзила қурбонлари сони 2 921 нафарга етди, 15 834 киши эса жабрланди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) хабар берди.

Шунингдек, ер силкиниши оқибатида мамлакатда 5 606 та бино вайрон бўлгани аниқланган.

Аввалроқ республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳреттин Кожага кўра, қурбонлари сони 1651 кишига етиб, 11 мингдан ортиқ киши жароҳат олган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йининг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали кучли зилзила юз берган эди. Кейинроқ Туркияда яна 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Қўшни Сурияда 600 га яқинлашган эди.

Бунинг ортидан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда 7 кунлик миллий мотам бўлиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг