ЖССТнинг 65 ходими коронавирусга чалинган
Олам
−
17 Ноябрь 2020
4421Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женевадаги штаб-квартирасида ишлайдиган 65 ходими коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда "Associated Press" маълумот берган.
Агентлик маълумотларига кўра, ЖССТнинг тижорат операциялари бўйича Бош директори ёрдамчиси Рауль Томас ходимларга мактуб юборган. Мактубда ташкилот ходимлари орасидан беш кишида коронавирус аниқлангани қайд этилган.
"Ушбу сўнгги бешта ҳолатни аниқлаш натижасида, пандемия бошланганидан буён Женевадаги касалланган ходимларнинг умумий сони 65 нафарга етди", дейилган хатда.
Ноябрь ойи бошларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлгани учун ўзини яккалашини маълум қилганди.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 55 миллиондан ошган. 1,3 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси