ЖССТ раҳбари карантинга олинди

Олам 3201
image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус ўзини яккалайди. Бу ҳақда Гебрейесус ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган. 

Маълумотга кўра, ЖССТ раҳбари коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган. 

"Мен коронавирусга топширган тестида мусбат натижа аниқланган бемор билан мулоқотда бўлганман. Ўзимни яхши ҳис қиляпман ва менда ҳеч қандай аломатлар кузатилмаяпти. Лекин ЖССТ протоколларига мувофиқ, келгуси бир неча кун ичида ўзимни карантинга оламан ва уйдан ишлайман", деб ёзган ЖССТ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир инсон соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилиши жуда муҳимдир. 

"Биз худди шу йўл билан СОVID-19 юқишининг занжирини узамиз, вирусни бостирамиз ва соғлиқни сақлаш тизимларини ҳимоя қиламиз", деган Гебрейесус. 

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 46 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3
Теглар
t
×