ЖССТ янги хавфли вирус пайдо бўлишидан огоҳлантирди
Олам
−
30 Октябрь 2021
10668Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус янги вирус пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
“Биологик нуқтаи назардан, ҳеч қандай шубҳа йўқки, қачондир бошқа вирус пайдо бўлади, биз вазиятни қўлга ололмаймиз”, деган у “Катта йигирматалик” давлатлари Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирлари йиғилишида.
ЖССТ раҳбарининг фикрича, кейинги пандемияга тайёргарлик кўриш учун ҳозирги пандемиядан сабоқ олиш керак.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, жаҳон ҳамжамиятига “мустаҳкамланган” ЖССТ — пандемияга қарши курашни таъминлайдиган янги молиявий механизм керак.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, йил охиригача дунёнинг ҳар бир мамлакати аҳолисининг камида 40 фоизини эмлаш мақсадига “эришиш мумкин”, аммо бунинг учун давлатлар ва компаниялар ўз баёнотларига мувофиқ ҳаракат қилишлари керак. У мақсадга эришган давлатларни, шу жумладан G20 мамлакатларини халқаро COVAX механизми ва Африка Avat фондига устувор аҳамият беришга чақирган.
Аввалроқ, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус аҳолини COVID-19 га қарши глобал эмлаш стратегиясини тақдим этганди.
Маьлумот учун, бугунги кунда CОVID-19 билан касалланганлар сони 246 758 614 нафарни, жами ўлимлар сони 5 004 467 ни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси