ЖССТ вакили коронавирусдан жиддий хавотирга тушмасликка чақирди

Жамият

image
Хитойдан келган андижонлик 2 кишининг тана ҳарорати кўтарилди – Расмий манба north_east

Хитойдан келган андижонлик 2 кишининг тана ҳарорати кўтарилди – Расмий манба

Коронавирусдан касалланган одамларнинг 80 фоизида хасталик енгил ўтади, қолган 20 фоизида оғир кечиши мумкин. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс маълум қилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясининг юртимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида аввал хабар қилган эдик.

Унда иштирок этган ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Хитойда янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро даражадаги фавқулодда вазият деб эълон қилинганини, аммо бу жиддий хавотирга тушиш ёки бўлмаса, бутун дунёни ушбу хасталик қамраб олди, дегани эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Маълумотларга кўра, коронавирусдан касалланган одамларнинг 80 фоизида хасталик енгил ўтади, қолган 20 фоизида оғир кечиши мумкин. Ўлим ҳолати юз бериши эҳтимоли бўлган 2-3 фоизи эса иккиламчи оғир, сурункали касалликларга чалинган, иммун тизими пасайиб кетган беморларга тўғри келмоқда. Ушбу касалликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар учта йўналишда олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Биринчи ўринда касаллик манбаини жиловлаш, иккинчиси, юқишнинг олдини олиш, учинчиси эса, юқтириб олиш эҳтимоли бўлган аҳолини ҳимоя қилишдир. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни эътироф этган ҳолда тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, дейди Лианн Куппенс. 

Видеоселекторда таъкидланганидек, коронавирусни аниқлашда асосий эътибор тана ҳароратининг кўтарилишига қаратилса-да, унинг яширин даври мавжуд. Бу пайтда касаллик белгилари тўлиқ намоён бўлиб улгурмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда вазиятни назорат қилиш, хориждан келган фуқароларни текшириш ва кузатувга олиш борасида барча тайёргарлик чоралари кўрилган. 

Шунга қарамай, ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли орасида турли ваҳимали, хусусан, Жиззах, Бухоро ва Андижон вилоятларида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда одамлар соҳадан узоқ бўлган шахслар томонидан тарқатилаётган асосланмаган  маълумотларга эмас, балки мутахассислар холис фикри ва хулосаларига эътибор қаратишлари керак.

Энг муҳими, айни кунга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар қайд этилмади. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг