ЖССТ смартфонлар нархини оширишни тавсия қилди
Олам
−
02 Октябрь
5773Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) смартфонларга бўлган қарамликни чекишга қиёслаб, мамлакатларни ушбу технологиялардан фойдаланишни чеклаш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди. ЖССТнинг миллий стратегиялар ва соғлиқни сақлаш тизимлари бўйича директори Наташа Аззопарди Мускат бу ҳақда баёнот берди.
Мускатнинг сўзларига кўра, ўсмирларга технологиялар салбий таъсир кўрсатмаслиги учун смартфон фойдаланувчиларининг ёшини чеклаш, қурилмалар нархини ошириш ва уларни айрим жойларда ишлатишни тақиқлаш зарур. У бу чекловларни чекишга қарши чораларга ўхшатди ва баъзи жойларда смартфонлар тўғрисидаги қоидаларнинг жорий этилиши талаб қилиниши мумкинлигини айтди.
Мускатнинг фикрича, смартфонларнинг назоратсиз ишлатилиши ўсмирларнинг ўқиш, руҳий саломатлик ва иш унумдорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга, Буюк Британиянинг Шеффилд-Ҳаллам университети болалар психологияси бўйича тадқиқотчиси Лиана Азеведо ҳам эрта ёшда смартфонлардан фойдаланиш узоқ муддатли зарар етказиши мумкинлигини таъкидлаган.
Ушбу чекловлар соғлиқни сақлаш соҳасида технологияларнинг салбий таъсирларини камайтиришга қаратилган чоралар сифатида кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия мактабларида телефонлардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланган эди. Тақиқни бузган ва телефонни мактабга олиб келган ўқувчилар жазо сифатида дарсдан кейин қолдирилади ва гаджет номаълум муддатга мусодара қилиниши белгиланган.
LiveБарчаси