Мактаб ўқувчиларига мобиль телефонлардан фойдаланиш тақиқланди – Британияда

Олам

image

Буюк Британия мактабларида телефонлардан фойдаланиш тўлиқ тақиқланди. Бу ҳақда "The Times" хабар берди.

Таълим вазирлигининг маълум қилишича, қиролликда 12 ва ундан катта ёшдаги болаларнинг 97 фоизи шахсий қўл телефонига эга. Тадқиқотлар натижасида, мобиль қурилмалардан фойдаланиш тақиқланган мактабларда таълим сифати яхши экани аниқланган.

"Янги тартибга кўра, танаффус пайтида ҳам мобиль телефонлардан фойдаланиш чекланади", дейилади бу ҳақдаги хабарда. 

Шунингдек, смартфонлар мактабга умуман олиб келинмаслиги ёки мактабга кираверишдаги қулфланадиган қутилар, шкафлар ёки сейфларда қолдирилиши мумкин.

Янги қоидалар, шунингдек, ўқитувчиларга болалар рюкзак ва сумкаларини текшириш ҳуқуқини беради, мусодара қилинган қурилмаларнинг йўқолиши ёки шикастланиши учун ота-оналарнинг даъволаридан қонуний ҳимоя қилади.

Тақиқни бузган ва телефонни мактабга олиб келган ўқувчилар жазо сифатида дарсдан кейин қолдирилади ва гаджет номаълум муддатга мусодара қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

мобиль телефон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг