ЖССТ раҳбари ҳаётига таҳдид бўлганини маълум қилди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус ташкилотининг COVID-19 пандемиясига қарши фаолияти сабабли таҳдидга учраганини маълум қилди.

“Мен 3 ойдан бери менга нисбатан давом этаётган ҳужумлар ҳақида айтишим мумкин. Менга нисбатан кескин ёки ирқий изоҳлар... ҳаттоки, ҳаётимга таҳдидлар бўлмоқда. Менга барибир. Бу шахсийдир, ҳаттоки ҳаётимга таҳдид бўлганда ҳам менга барибир, мен ҳаттоки уларга жавоб бермайман. Аммо ҳамжамият ҳақорат қилинса, бунга чидаб бўлмайди”, деди Гебрейесус АҚШ Президенти Дональд Трампнинг ЖССТнинг коронавирусга қарши фаолиятини танқид қилганига жавобан.

ЖССТ бош директори Вашингтон томонидан билдирилаётган танқидлар ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган.

“Бу шарт деб ўйламайман. Биз вақтимизни беҳуда кетказиб, бир-биримизни бармоқ билан кўрсатмаслигимиз керак. Биз бирлашишимиз зарур. Агар бирдамликни таъминлай олмасак, унда бизни янада ёмонроқ вазият кутмоқда”, деди Гебрейесус ЖССТ сиёсат билан шуғулланмаслигини қўшимча қилиб.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ коронавирус инфекциясининг тарқалишини 11 март куни пандемия деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус Тедрос Адханом Гебрейесус

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг