ЖССТ олими пандемия якуни бўйича хавотирли баёнот берди

Олам

image

COVID-19 пандемияси дунёда тугашига ҳали анча вақт бор, чунки коронавируснинг янги вариантлари пайдо бўлади. Бу ҳақда кеча, 11 февраль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош олими Соумя Сваминатан Жанубий Африка Республикасига ташрифи чоғида маълум қилди.

“Биз коронавирус қандай ривожланишини ва қандай мутацияга учраганини кўрдик. Биз биламизки, COVID-19 нинг янги, кўплаб вариантлари хавотирга сабаб бўладиган янги турлари пайдо бўлади. Биз ҳалига пандемиянинг охирига етганимиз йўқ”, дейди ЖССТ вакили.

Сваминатан кеча Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳридаги маҳаллий Afrigen Biologics компаниясининг лабораториясига ташриф буюрган ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус бошчилигидаги ташкилот делегациясининг таркибига кирган.

У Африкада биринчи бўлиб Moderna компаниясининг оммага очиқ бўлган тегишли технологиясидан фойдаланган ҳолда сўнгги РНК (mRNA) технологиясига асосланган коронавирус вакцинасини яратди. Жорий йил охирида янги вакцинанинг клиник синовлари бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ пандемия

Баҳолаганлар

682

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг