ЖССТ коронавирус вакцинаси ҳақида сўнгги маълумотларни очиқлади

Олам

image

Айни пайтда дунёда янги коронавирус инфекцияси учун 141 вакцина ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди. Унинг сўзларини “The Washington Post” келтирмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари таъкидлаганидек, баъзи олимлар вакцинани ишлаб чиқиш масаласида ойлаб муваффақиятсизликка учрамоқда.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, COVID-19 пандемияси халқаро ҳамжамият соғлиқни сақлаш инқирозини ҳал қилишда ўзаро ҳамкорлик қилиши зарурлигини кўрсатди.

"Биз ушбу маккор вируснинг хавфини йўқ қилиш билан кифояланмаймиз, аммо кўпчилик одамлар ҳали ҳам инфекцияга мойил бўлиб қолмоқда. COVID-19 дан тўлиқ ҳимоя қилиниш кафолатламаган, аммо барибир умид бор”, деди ЖССТ раҳбари.

Гебрейесус ўз мақоласида келажакда соғлиқ учун таҳдидларга нисбатан дунё жуда ҳимоясиз бўлиб қолаётганидан хавотир билдирган. ЖССТ Бош директорининг таъкидлашича, айни пайтда антимикробиял қаршилик камроқ кўринадиган пандемия билан кураш олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

1208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг