Жошуа реваншдан воз кечиш учун 40 миллион хоҳлаяпти 

Спорт 4973
image

Проф бокснинг супер оғир вазн тоифаси жангчиси Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн мижозининг WBА, IBF, WBО ва IBО чемпиони Александр Усик билан реванш жангидан воз кечиши учун қанча миқдорда товон пули хоҳлаётганини маълум қилди.

“Еттита рақамли товон пули? Бир миллионми? Агар Жошуа Усик билан реванш жангидан воз кечишини истасангиз, бу рақамни 40 га кўпайтиринг. Ҳозир иккала боксчининг жамоалари бир-бирлари билан мулоқот қилмоқда, аммо мен бу ҳақда Жошуа билан ҳали гаплашмадим. Масалани ҳал қиламан ва агар Энтони учун имконият борлигини тушунсам, ҳаммасини биргаликда муҳокама қиламиз. Энди Жошуа Усик билан жанг қилишни режалаштирмоқда. Агар бошқа йўл бўлса ва бизга фойдали таклиф тушса, буни кўриб чиқамиз”, деди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, украиналик Усикнинг промоутери Александр Красюкнинг сўзларига кўра, агар “мушук” Жошуа устидан реванш жангида ғалаба қозонса, WВC чемпиони Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилади. Беллашувга Киев шаҳри мезбонлик қилиши мумкин.

Маълумот учун, Александр Усик (19-0) жорий йилнинг 25 сентябрь куни британиялик Энтони Жошуага (24-2) қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган ва WBA, IBF, WBO ҳамда IBO  чемпионлик камарларини қўлга киритган эди.

 


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 2.8
t
×