Жошуа-Нганну жангидан ким қанча гонорар олади?
Спорт
−
09 Январь
6148Британиялик боксчи Энтони Жошуа ва камерунлик собиқ MMA устаси Франсис Нганну март ойида Саудия Арабистонида жанг қилади. Жангдан иккала томон қанчадан гонорар ишлаб олишига ойдинлик киритилди. Бу ҳақда “Forbes” хабар берди.
Манбага кўра, Энтони Жошуа бу жанг учун 50 миллион доллар топиши мумкин. WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фюри ҳам Нганнуга қарши жангдан худди шунча миқдорда гонорарга эга бўлган эди. Нганну эса жангдан тахминан 20 миллион доллар ишлаб олиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, жанг 8 март куни бўлиб ўтиши эълон қилинган, бироқ яқин кунларда спортчилар вакиллари Лондонда матбуот анжумани ўтказади ва анжуманда жангнинг аниқ санаси расман эълон қилинади.
Октябрь ойида Нганну бошқа британиялик боксчи Тайсон Фюрига қарши жанг қилганди. Камерунлик спортчи 3-раундда Фюрини нокдаунга учратганига қарамай, икки ҳакамнинг қарори билан мағлуб бўлди. Жошуа ўзининг сўнгги жангини ўтган ойда швециялик Отто Валинга қарши ўтказиб, 5-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.