Жошуа навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Спорт

image

Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони англиялик Энтони Жошуанинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. Бу ҳақда "talkSPORT.com" сайти муҳаррири Майкл Бенсон хабар берди.

Маълум бўлишича, Жошуа аллақачон янги мураббий танлашга қарор қилган ва у навбатдаги тўқнашувга АҚШда тайёргарлик кўради. Жошуанинг жанги эса 1 апрель куни Лондонда бўлиб ўтади. Унинг бўлажак рақиби эса катта эҳтимол билан WBO рейтингида 10, IBF рейтингида эса 11-ўринни эгаллаб турган австралиялик Демси Маккин бўлади.

Ўз вақтида Демси Маккин Жошуага спарринг рақиб бўлган (биргаликда синов жанги ўтказган).
Маълумот учун, 33 ёшли Жошуа проффесионал боксда умумий 27 та жанг ўтказиб, 24 тасида ғалабага эришган. 3 та тўқнашувда эса мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Жошуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made