Жошуа ҳали-бери фаолиятини якунламоқчи эмас

Спорт

image

Британиялик оғир вазн тоифасидаги боксчи Энтони Жошуа ҳали фаолиятини якунламоқчи эмас. Бу ҳақда таниқли промоутер Эдди Хирн маълум қилди.

“Ҳозирги ҳолатида Жошуа нафақага чиқишдан олдин ҳали етарлича жанг ўтказади. Унинг боксдан ҳозиргидек завқланишини ҳеч қачон кўрмаганман. Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, Александр Усикка қарши жанглардан сўнг, Жошуа яна нечта жанг қилди? Ўшандан бери у аллақачон 4 та жангда қатнашишга улгурди ва энди айтиш мумкинки, у ҳали бемалол яна бешта жанг ўтказа олади”, дейди Хирн.

Маълумот учун, Жошуа навбатдаги жангини 21 сентябрь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида ҳамюрти Даниель Дюбуага қарши ўтказади. Шу вақтга қадар 34 ёшли Жошуа 31 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 28 тасида ғалаба қозонган, 3 та тўқнашувда эса имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Энтони Жошуа Эдди Хирн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг