Жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичи талабаларига 2025/2026 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Давлат олий таълим ташкилотларида битта талабани базавий тўлов-контракт асосида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари қуйидагича:

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилида республика давлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини тўлаш муддати 2025 йил 30 октябргача узайтирилди.

Шунингдек, республика олий таълим ташкилотларига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари – 2025/2026 ўқув йили учун белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 баробар миқдорида белгиланди.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларни бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул қилишда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори ректор (директор) томонидан мустақил белгилаш амалиёти жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида қолган вакант ўринларга қўшимча қабул амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic