Энди ОТМда супер-контракт миқдорини ректорлар белгилайди

Жамият

image

Жорий йилда Ўзбекистонда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасаси ректорлари (директорлари) томонидан белгиланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларни бакалавриат таълим йўналишларига қўшимча қабул қилишда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини ректор (директор) томонидан мустақил белгилаш қуйидаги тартибда амалиётга жорий этилади:

  • қабул чегараларига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 13 сентябрдаги “Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган низом талабларига асосан белгиланади;
  • қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Барча олий таълим ташкилотлари томонидан жорий йил 25 сентябрга қадар 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва таълим шакллари кесимида табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланади ва расмий веб-сайтида эълон қилинади.

2025/2026-ўқув йили қабулида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини жорий йилнинг 31 октябрига қадар (шу куни ҳам) тўлашга рухсат берилади.

Шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди (мақсадли қабул асосида талабаликка тавсия қилинганлар бундан мустасно).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларида контракт миқдори оширилмаслиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

супер-контракт олий таълим муассасаси табақалаштирилган тўлов-контракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг