Жонсон Британия Бош вазирлиги учун курашда кимни қўллашини айтди

Олам

image

Буюк Британиянинг истеъфога чиқишини эълон қилган Бош вазири Борис Жонсон мамлакат ҳукуматига бошчилик қилишга даъвогар ҳеч бир номзодни қўллаб-қувватламаслигини, чунки кимнингдир имкониятларини йўққа чиқариш ниятида эмаслигини маълум қилди.

“Кураш кетяпти... Мен ўз қўлловимни таклиф қилиб, кимнингдир имкониятларини йўққа чиқармоқчи эмасман”, дея Жонсоннинг сўзларини келтирган “Sky News”.

Маълумот учун, ҳозиргача Британия Бош вазири лавозими учун амалдаги ТИВ раҳбари Лиз Трасс, парламент аъзоси Рехман Чишти ўз номзодини илгари сурди. Бирлашган Қироллик Ҳукумати раҳбари “курси”сига собиқ ТИВ раҳбари Жереми Хант ва собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид ҳам даъво қилмоқда.

2019 йилда Тереза Мэйнинг ўрнига Бош вазир лавозимини эгаллаган Жонсон 7 июль куни бош вазирлик ва Буюк Британия Консерватив партияси раҳбари лавозимини тарк этишини эълон қилди. У Вазирлар Маҳкамасининг янги раҳбари тайинлангунга қадар ишлашда давом этади.

Британия Вазирлар Маҳкамасидаги бир қатор истеъфолар ўтган ҳафта Борис Жонсон ҳукуматидаги икки муҳим вазир – Молия вазири Риши Сунак ва Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовиднинг истеъфога чиқиши билан бошланди. Шундан сўнг турли вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари, жумладан, аёллар ва тенглик масалалари бўйича вазир ўринбосари Кеми Баденок истеъфога чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made